Бу ғоя миллати, дини ва тилидан қатъи назар, барчани бирлаштиради.
👥 Инсон қадрини улуғлаш:
• Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар ошириляпти;
• Илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданиятга катта эътибор қаратилмоқда;
• Ёшлар, хотин-қизлар ва фахрийларга ғамхўрлик кучаймоқда;
• Бизнес ва тадбиркорлик учун кенг имкониятлар яратилаяпти.
📈 Ўзбекистон олдинга қатъий қадам ташлаяпти.
🌟 Олдимизда янада буюк марралар бор!
👉 Зўр кетяпмиз. Бирдамлик билан, шу руҳда давом эттирамиз!
🕌 Аҳиллик ва ҳамжиҳатлик маскани – Янги Ўзбекистон
🇺🇿 Ўзбекистон – дунёвий ва ҳуқуқий давлат. Мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари бир оиладек тинч ва ҳамжиҳат яшаяпти.
🕊 Виждон эркинлиги тўла таъминланганлиги, айниқса Рамазон ойида яққол кўринаяпти.
🌙 Муборак Рамазон ойи руҳиятига ҳамоҳанг равишда юртимиз бўйлаб кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда:
✅ Ҳашарлар ташкил этилмоқда
✅ “Яшил макон” доирасида минглаб дарахтлар экилмоқда
✅ Қадамжолар зиёрати кўпаймоқда
✅ Янги обод манзиллар фойдаланишга топширилмоқда
✅ Муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатилаяпти
📚 Ахлоқ ва маърифат масаласи ҳам эътибор марказида.
Юртимизда буюк алломалар мероси ўрганилаяпти, илму маърифатга кенг йўл очиляпти.
👥 Бугун 38 миллионлик халқнинг дунёвий ва диний ҳуқуқлари кафолатли ҳимоя қилинмоқда.
🧭 Аммо бу – фақатгина бошланиши.
Бу йўлдаги саъй-ҳаракатлар тизимли ва бардавом бўлиши шарт.
Имом Бухорий — Ислом илмининг мустахкам устуни
📖 Буюк муҳаддис Имом Муҳаммад ал-Бухорий фақатгина ҳадис илмининг эмас, балки бутун ислом маърифатининг юксак рамзи сифатида тан олинган. Унинг бой мероси — миллатимиз фахри, дунё илм-фан хазинасининг бир бўлагидир.
🕌 Самарқандда Имом Бухорий мажмуаси қайтадан барпо этиляпти. Унда:
• 10 минг нафар зиёратчига мўлжалланган масжид,
• 75 метрлик миноралар,
• Қадимий услубда безатилган айвон ва музейлар жой олади.
🏗 Мажмуа — нафақат зиёратгоҳ, балки маънавий-маърифий марказ бўлади.
🗣 Президент бугунги ифторликда таъкидлаганидек, бундай лойиҳалар ёшларни ўз илдизлари, аслий қадриятлари билан боғлашга хизмат қилади.
Ижтимоий давлат тушунчаси ҳаётимизга кириб келди
📜 Конституциямизда белгиланган ижтимоий давлат тамойили ҳаётга татбиқ этиляпти. Бугунги ифторликда Президент Шавкат Мирзиёев:
“Ҳар бир фуқаро эътибор марказида бўлиши керак. Эҳтиёжманд инсонлар ҳеч қачон ёлғиз қолмайди.”, дея таъкидлаб ўтди.
📊 Фақат сўзда эмас, балки амалда ҳам бир йилда амалга оширилган ишлар мисолида кўриш мумкин:
16 трлн сўм – кам таъминланганларга нафақа ва ёрдам пули тўланди.
176 минг киши – бепул тиббий ёрдам олди.
51 минг бола – боғчаларга жойлаштирилди.
130 млрд сўм – озиқ-овқат, кийим, коммунал харажатлар учун ёрдам берилди.
🫱 Бу – халқ дардини халқдек тушунадиган давлат сиёсати. Ижтимоий давлат – инсонийлик демакдир.