Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятининг янги маъмурий марказида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятининг янги маъмурий марказида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди
Бухоро

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятининг янги маъмурий марказида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

10.04.2026
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

ерда 38 та давлат идораси бир жойда жамланиб, аҳоли учун катта қулайлик яратилган. Авваллари турли юмуш билан олис масофаларни босиб, бошқа туман идораларига қатнаган фуқаролар барча хизматларни ўзига яқин жойда олиш имкониятига эга бўлди.
Бухородаги маъмурий марказ 14 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, биринчи босқичда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят прокуратура ҳамда ички ишлар бошқармалари каби давлат идоралари бир ҳудудда жамланган. Бу, энг аввало, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро мувофиқлашувини яхшилаш, мурожаатлар билан ишлашни тезлаштириш ва давлат хизматлари сифатини оширишга хизмат қилади.

Мажмуа фақат маъмурий бинолардан иборат эмас. Бу ерда фуқароларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун хиёбонлар, фавворалар ва яшил ҳудудлар барпо этилмоқда.

Президентимиз вилоят ҳокимлигининг янги биносидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Одамларга қулайлик яратиш, фуқаролар турли масалалар юзасидан ҳар хил манзилларга бориб юрмасдан, зарур хизматларни бир ҳудуднинг ўзида олишини таъминлаш мақсадида давлат идораларини ягона маъмурий марказларга бирлаштириш ишларини изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Шу ернинг ўзида давлатимиз раҳбарига ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолига янада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди.

Жумладан, банклар томонидан сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ҳудуд ва маҳаллалар кесимида таҳлил ўтказилиб, Бухоро тумани мисолида ўсиш нуқталари аниқлангани ҳақида ахборот берилди. Бу таҳлиллар ер, сув, меҳнат ресурслари, бозор талаби, инфратузилма ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ўзаро боғлиқ ҳолда баҳолаш имконини берди. Натижада Бухоро туманида агробизнес, туризм, саноат ва йўл бўйи хизматлари энг истиқболли йўналишлар сифатида белгиланган.

Хусусан, 15 минг гектар ерни ўзлаштириш, 500 гектар янги узумзорлар барпо этиш, энотуризмни кенгайтириш, шунингдек, нефть-газ, кимё, қурилиш ва озиқ-овқат тармоқларида янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўрсатиб ўтилди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2026–2031 йилларда ушбу йўналишларда 7,4 триллион сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш ва 15 мингта янги иш ўрни яратиш мумкин.

Шунингдек, тумандаги 36 та маҳаллани 6 та драйвер йўналиш – узумчилик, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, боғдорчилик, туризм ва сервисга ихтисослаштириш мумкинлиги қайд этилди. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида маҳаллалар учун ресурс базасини шакллантириш, бизнес-режаларни автоматик тайёрлаш, маблағлар ҳаракати ва натижаларни реал вақт режимида назорат қилиш бўйича сунъий интеллект асосидаги ечимлар ишлаб чиқилмоқда.

Президентимиз сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиб, ҳар бир ҳудуднинг салоҳиятини очиш, лойиҳаларни натижага қаратилган ҳолда шакллантириш ва аҳоли бандлиги ҳамда даромадини оширишга хизмат қиладиган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

Шерзод Камалов 10.04.2026
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятининг янги маъмурий марказида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди
Бухоро
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрига келмоқда
Бухоро
InfinBANK ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди
Бухоро
Когонда электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқарилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрига келмоқда

10.04.2026 139
Бухоро

InfinBANK ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди

03.04.2026 735
Бухоро

Когонда электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқарилади

02.04.2026 335

Меросхўрлар доирасига кимлар киради? Кимлар нолойиқ меросхўр ҳисобланади? Меросдан четлаштиришни расмийлаштириш тартиби.

31.03.2026 41

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?