Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти биносида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди.
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти биносида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди.
Бухоро

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти биносида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди.

23.08.2020 73
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан, бугунги мураккаб шароитда аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, пандемия сабабли зарар кўрган иқтисодиёт тармоқларини тиклаш масалалари батафсил кўриб чиқилди.

“Темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” тизимларида бажарилаётган ишлар муҳокама қилинди.

– Бугун ҳудудларимизда ёшлар ва аёллар муаммоларини чуқур таҳлил қилиш ва самарали ҳал этиш кун тартибидаги энг асосий масалалардан бири бўлиб қоляпти. Мақсадимиз – инсон қадр-қимматини жойига қўйиш, – деди давлатимиз раҳбари.

Пандемия даврида Бухоро вилоятига хориждан қайтиб келган 8 минг фуқародан 7 минг нафари иш билан таъминланди. Бандлик масаласи изчиллик билан ҳал этиб борилиши юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди

Йиғилишда инвестицион лойиҳалар ва экспорт масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, жорий йилда Бухоро вилояти бўйича 571та шундай лойиҳа амалга оширилиш, бу билан 14 минг иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Йил якуни бўйича экспорт ҳажми 184 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди каби Бухоро замини ҳам улкан қурилиш майдонига айланган. Биргина вилоят марказининг ўзида 700 та объект барпо этилмоқда.

Йиғилишда таъкидланганидек, асосий мақсад – Бухорода бошланган кенг миқёсли ислоҳотларни жадал давом эттириш.

Муҳокама қилинган масалалар бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилган ишлар тўғрисида мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди, уларни ўз вақтида ва самарали бажариш борасида қўшимча топшириқлар берилди.

Шерзод Камалов 23.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Доналд Трампбеш кундан бери кўринмаяпти. Тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқаяпти
Бухоро
“Гиёҳвандлик – давр вабоси”
Бухоро
Тошкент шаҳрида ноқонуний цехда ишлаб чиқарилган қалбаки дори воситалари дорихоналар орқали сотувга чиқарилган
Бухоро
Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Доналд Трампбеш кундан бери кўринмаяпти. Тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқаяпти

30.08.2025 327
Бухоро

“Гиёҳвандлик – давр вабоси”

28.08.2025 10
Бухоро

Тошкент шаҳрида ноқонуний цехда ишлаб чиқарилган қалбаки дори воситалари дорихоналар орқали сотувга чиқарилган

27.08.2025 28

Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади

25.08.2025 72

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?