Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Президент Конституция бўйича ўз таклифларини берди (рўйхат)
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Президент Конституция бўйича ўз таклифларини берди (рўйхат)
Бухоро

Президент Конституция бўйича ўз таклифларини берди (рўйхат)

21.06.2022 200
5 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Учрашувда президент асосий қонунга қатор нормаларни киритиш бўйича таклифлар илгари сурди.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари йўналишида:

  • Ўзбекистон фуқароси мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ёки яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга (прописка чекловлари қайтиб ҳеч қачон тикланмайди);
  • ҳар бир фуқарога мамлакатдан тўсиқларсиз чиқиш ва қайтиш ҳуқуқи кафолатланади;
  • шахсий ҳаёт дахлсизлиги кафолатланади;
  • мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўйилмайди;
  • ҳар бир шахс қулай меҳнат шароитида ишлаш, меҳнати учун муносиб ҳақ олиш ҳуқуқига эга;
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи ҳаёт кечириши учун етарли миқдорда бўлиши керак.

Тадбиркорлик ва ерга оид масалалар:

  • Хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди;
  • давлат товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва молиявий маблағлар эркин ҳаракатланиши, ички ва халқаро савдо ривожланиши учун барча шароитларни яратиши керак;
  • тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақли;
  • давлат хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит ҳамда шароитларни таъминлаши, эркин ва ҳалол рақобатни ҳимоя қилиши, иқтисодий фаолиятда монополлаштиришга йўл қўйилмаслигини кафолатлаши лозим;
  • ер хусусий мулк бўлиши мумкин; қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон фонди давлат тасарруфида қолади ҳамда тадбиркорлик субъектларига ижара шартномаси асосида берилади.

Суд-ҳуқуқ соҳасида:

  • “Миранда қоидаси”: шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтириш бериш шарт;
  • “Хабеас корпус” институти: шахс суднинг қарорига қадар кўпи билан 48 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас;
  • ўлим жазоси тақиқланади;
  • шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас;
  • маҳбусларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт;
  • маъмурий, фуқаролик, иқтисодий, жиноий жавобгарлик ва бошқа йўналишдаги ишларни кўриб чиқишда инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари – қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда шахсга имкон қадар енгиллик яратиши керак;
  • суднинг қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги керак; иморат бузилишга тушганда бузишдан олдин унинг қийматига мос компенсация тўланиши шарт;
  • уй-жойга ёки шахснинг бошқа мол-мулкига унинг рухсатисиз кириш, уларни кўздан кечириш ва тинтув ўтказишга фақат қонунда белгиланган ҳолат ва тартибда йўл қўйилади.

Давлат бошқаруви:

  • 100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар гуруҳига ўз қонунчилик таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқи берилади;
  • ҳокимлар ва маҳаллий кенгашлар ваколати ажратилади;
  • давлат органлари очиқ, шаффоф, ҳисобдор, ихчам ва тежамкор бўлиши керак;
  • Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарини тайинлаш бўйича президент фармони Сенат томонидан тасдиқланади;
  • Ҳисоб палатаси раисини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш ваколати президентдан Сенатга ўтказилади;
  • маҳаллалар давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди, жойлардаги маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этиш ваколатига эга.

Ташқи сиёсат:

  • Ўзбекистон барча давлатлар, энг аввало ўзининг яқин қўшнилари билан тинчликпарвар ва дўстона сиёсат юритади;
  • Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принцип ва нормаларига асосланади;
  • давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда ватандошлар билан мунтазам алоқаларни сақлаб қолиши ва ривожлантириши лозим.

Оила институти:

  • Оила аёл ва эркакнинг (амалдаги Конституцияда “томонларнинг” дейилган) ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланади;
  • ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади;
  • кўп болали оилаларга имтиёз ва ижтимоий кафолатлар берилади;
  • ота-оналар ўз фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлиғи, тўлақонли ва баркамол ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳуқуқига эга ва бунга мажбурдир;
  • давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириши лозим;
  • давлат ёшларни маънавий ва ахлоқий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун шароит яратиши лозим.

Таълим, тиббиёт, экология:

  • Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашиш, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди;
  • давлат мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимини, турли мулк шаклидаги, жумладан, хусусий таълим муассасаларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиб бериши лозим;
  • “Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга” деган умумий норма кенгайтирилади;
  • экологик-ҳуқуқий нормалар кенгайтирилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари:

  • Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар қандай ажратиб қўйиш, уларнинг ҳуқуқларини чеклаш, объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишдан бош тортиш тақиқланади;
  • давлат уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминлаш учун шароит яратади;
  • алоҳида эътиборга муҳтож болалар учун инклюзив таълим ташкил этилади.

Шунингдек, президент Конституцияга камбағалликни қисқартиришни ва ижтимоий ҳимоя бўйича қатор нормалар киритишни ҳам илгари сурди.

Шерзод Камалов 21.06.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?