Ҳукумат комиссияси ҳудудларда бўлиб, иқтисодиётга катта туртки берадиган 97 та йирик саноат лойиҳасини шакллантирди. Бу лойиҳалар ер ва кредит масалаларини ҳал қилиш орқали 6,7 миллиард долларни ўзлаштириб, 27 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш имконини беради.
Шу боис ушбу саноат корхоналарини тезроқ ишга тушириш учун Ҳукумат комиссиясининг ваколатлари кенгайтирилади.
“Такрор айтаман. Агар бу ишларни ҳозирдан тўғри ташкил қилсак, иқтисодиётимизда кескин ўсиш бўлади, иш ўринлари ва аҳоли даромадлари кўпаяди”, деди давлатимиз раҳбари.