USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

«Посилка» юборишнинг максимал миқдори 1000 доллардан 200 долларгача туширилиши мумкин

 «Посилка» юборишнинг максимал миқдори 1000 доллардан 200 долларгача туширилиши мумкин

Ўзбекистон Молия вазирлиги божхона тўловлари олинмайдиган халқаро курерлик жўнатмаларига қўйилган меъёрни беш баравар камайтирмоқчи. Бу ҳақда Президентнинг «Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳасида кўзда тутилган.

Ҳужжат билан 2021 йил 1 январдан бошлаб божхона тўловлари олинмайдиган халқаро курерлик жўнатмаларида жисмоний шахснинг манзилига келиб тушадиган товарларни республикага олиб киришнинг энг юқори меъёри, бир календар чоракда биринчи қабул қилинганда, 1000 доллардан 200 долларгача туширилиши ва брутто оғирлиги 10 килограммдан ошмаслиги белгилаб қўйилиши мумкин.

Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига жисмоний шахслар томонидан республикага товарларни олиб киришнинг максимал меъёрлари ошиб кетганда олинадиган ягона божхона тўлови ставкасини пасайтириш бўйича таклифлар киритади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 23 октабргача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июлида халқаро курерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган божхона тўлови ундирилмайдиган товарлар учун бир календар чорак мобайнида 1000 доллар ҳажмида чеклов ўрнатилганди. Ундан аввал бу кўрсаткич ойига 1000 долларга тенг бўлган.

Мавзуга оид