USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

Покистонлик инвесторлар Пешкў туманидаги 200 гектар ерда цитрус мева етиштириш учун инвестиция ажратади

Покистонлик инвесторлар Пешкў туманидаги 200 гектар ерда цитрус мева етиштириш учун инвестиция ажратади

Кеча Покистон давлатида яшовчи хорижий инвесторлар Пешкў туманига ташриф буюриб, туман ҳокими билан Пешкў туманида «Crossfield Agro» LLC компанияси негизида мевачилик кластери ташкил этиш бўйича музокара олиб бордилар. Музокара жараёнида инвесторлар Пешкў туманида 200 гектар майдонда Покистон давлатининг юқори технологиядан фойдаланган ҳолда цитрус мева етиштириш ва уни ички ва ташқи бозорда сотиш ҳамда меваларни қайта ишлаш натижасида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича бизнес режалари борлигини билдиришди.

Покистонлик инвесторлар Пешкў туман ҳоқими ва соҳа мутасаддилари тавсияларига асосан ушбу фаолиятни қонуний олиб бориш учун Давлат хизматлари агенлиги орқали «Crossfield Agro» LLC компанияси негизида «Crossfield Agro Peshku» масъулияти чекланган жамият ташкил этилиб рўйхатдан ўтказилди.

Инвесторларга туманимиздаги Варахша массивида жойлашган Навоий ҳудудидан 200 гектар ер ажратилиши бўйича келишиб олинди.

Мавзуга оид