Пойтахтлик шифокорлар билан биргаликда навбатдаги жарроҳлик амалиёти ўтказилди

 Пойтахтлик шифокорлар билан биргаликда навбатдаги жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Одамларнинг розилигига эришиш учун жойларда ижтимоий муаммолар ечимидан тортиб аҳоли саломатлигини асраб-авайлашга, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашгача эътибор кучайтирилди. Қолаверса, давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифидан сўнг соҳа ходимларининг масъулияти янада оширилди. Жойларда амалий тадбирлар, чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва сайёр қабуллар мунтазам йўлга қўйилди.

Куни кеча РШТЁИМ Бухоро филиалида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош бошкармаси етакчи илмий мутахасислари иштирокида навбатдаги жарроҳлик амалиёти асосида амалий машғулоти ўтказилди.

Пойтахтлик шифокорлар билан биргаликда навбатдаги жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Пойтахтлик етакчи илмий ходим тиббиёт фанлари доктори т.ф.д. Эркин Валиев ҳамда РШТЁИМ Бухоро филиали етакчи мутахассислари тиббиёт фанлари номзоди (т.ф.н.) Азим Мўминов, тиббиёт фанлари бўйича илмий иш олиб бораётган ходимлар Азим Яхёев ва Жамшид Жабборовлар билан биргаликда беморларда замонавий жаррохлик амалиётини бажарди.

Жарроҳлик амалиётида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида учта беморда мураккаб жаррохлик операциялари ( чаноқ суяклари ва куймич косаси огир турдаги синишларини оператив даволаш оператив амалиёти ) ўтказилди.

Пойтахтлик шифокорлар билан биргаликда навбатдаги жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Пойтахтлик шифокорлар билан биргаликда навбатдаги жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Шунингдек, филиалнинг травматология бўлимида даволанаётган беморлар бориб кўрилди, уларнинг саломатлигини тиклаш борасида тегишли кўрсатмалар билдирилди ҳамда бугунги кунда кам инвазив замонавий операцияларни жорий қилиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Пойтахтлик шифокорлар билан биргаликда навбатдаги жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Мавзуга оид