Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ ва Пешку тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида туманнинг «Навгаҳон» маҳалласида яшовчи, 1950 йилда туғилган Э.Р. исмли эркак 2022 йил 7 декабрь куни Ромитан тумани Қоқиштувон маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган бошқа бир фуқаронинг ҳаракатларидан норози бўлиб, туман ИИБ га ариза билан мурожаат қилади.
Шундан сўнг уни «қаматиб» юборишини айтиб қўрқитиб, аризасини қайтариб олиш эвазига 30.000.000 сўм беришини талаб қилади ва ўзаро келишувга асосан 17.750.000 сўм нақд пулларни товламачилик йўли билан қўлга киритган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.Р. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.