Бу ҳолатга қўшнисининг эшаги томорқасига зарар етказгани сабаб бўлган. Орадан вақт ўтиб, жонивор кўп қон йўқотиб ўлган.
Эшакнинг икки қулоғи кесилган ҳолати акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 6 апрель куни соат 16:00да Пешку туманида содир бўлган. Мазкур туманда яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро У.А. қўшниси фуқаро Ж.Х. га тегишли эшакни томорқа ерига зарар етказганлиги баҳонасида икки қулоғини кесган. Орадан вақт ўтиб, жонивор кўп қон йўқотиши натижасида ўлган.
Ҳозирда фуқаро У.А. га нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик бўйича тўпланган ҳужжатлар маъмурий тартибда чора кўриш учун ЖИБ Пешку тумани судига юборилган