USD10 427.380.00%
RUB137.90+0.92%

Осиё Регби федерацияси мутасаддилари – Бухорода

Осиё Регби федерацияси мутасаддилари – Бухорода

Осиё Регби федерацияси мутасаддиларидан Бенжамин Ван Руйен ҳамда Анатолий Широв бошчилигидаги делегация вилоятимизга ташриф буюрди. Делегация аъзолари даставвал вилоятимизда фаолият юритаётган спорт мажмуаларида бўлиб, секциялар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Сўнгра регбини оммалаштиришга доир ўқув-амалий дастурлар ва тажрибалар билан ўртоқлашдилар.


Учрашув чоғида улар вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботир Шаҳриёров, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Исмоил Мирзаевлар билан вилоятда бу спорт турини ривожлантириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини бўлишдилар. Осиё Регби федерацияси мутасаддиларидан Бенжамин Ван Руйен ҳамда Анатолий Шировлар уч кун давомида вилоятимиз шаҳар-туманларидаги умумтаълим мактабларида бўлиб, жисмоний тарбия фани мураббийлари ўртасида ўқув семинари, треннинглар ташкил этиши режалаштирилган.

Осиё Регби федерацияси мутасаддилари – Бухорода

Мавзуга оид