Ош тузининг қон босимига таъсири қандай?

 Ош тузининг қон босимига таъсири қандай?

Қон босими кўтариладиган инсонлар учун ортиқча истеъмол қилинган туз зарарли таъсир кўрсатади. Гипертоник инсонлар учун овқат тайёрлаётганда овқатга умуман туз солмаслик керак. Организмга керакли туз истеъмол қилинаётган бошқа тайёр маҳсулотлар таркибидаги ош тузи ҳисобига ҳам қондирилади. Масалан нон, кефир, колбаса каби маҳсулотлар таркибида ҳам туз кўп бўлади.
Туз организмга тушгандан кейин ўзи билан бирга сувни ушлаб қолади ва артериал қон босимини кўтарилишига олиб келади. Кундалик истеъмол қилинадиган ош тузи миқдорини 5 граммгача камайтирилса, қон босими 10 мм.сим.уст.гача тушади. Бу айрим қон босимини туширувчи дори воситаларини истеъмол қилиш билан тенг.
Соғлом инсонлар кундалик 6-8 граммгача туз истеъмол қилса, зарар қилмайди, лекин гипертониклар 5 граммдан оширмаслиги керак.

Мавзуга оид