Олот туманида ўзини газета мухбири сифатида таништириб, пул ишламоқчи бўлганлар ушланди

 Олот туманида ўзини газета мухбири сифатида таништириб, пул ишламоқчи бўлганлар ушланди

4 июнь Бухоро вилояти Олот тумани ҳокимлиги матбуот котибига И.Ҳ. ва С.М. исмли фуқаролар ўзини Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги кошидаги «Халқ иродаси» газетаси мухбири деган сохта гувоҳномани кўрсатган.

Қайд этилишича, улар тумандаги турли соҳаларда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларни ёритишини айтиб, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва фермерлар билан учрашув белгилаб беришни сўраган. Шунингдек, улар ўз хизматининг бир саҳифаси 1 200 000 сўм, ярим саҳифаси 600 000 сўм эканини айтган.

Гувоҳномадаги муҳрда «Халқ демократик партияси Наманган вилояти кенгаши» деган ёзувлар борлиги туман ҳокимлиги матбуот котибида шубҳа уйғотиб, мазкур ҳолат бўйича туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.

Бўлим ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув давомида уларнинг ёнидан сохта ёзув киритилган, давлат рамзларидан фойдаланилган хизмат гувоҳномаси холислар иштирокида белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида туман ички ишлар бўлими томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид