Ҳолатга «Олот» чегара божхона пости ҳамда ДХХ чегара қўшинлари ходимларини ўзаро ҳамкорлигида чек қўйилган. Унда транзит йўналишда ҳаракатланган юк автомашинаси чегара божхона постига кириб келган вақтида тегишли тартибда назоратдан ўтказилди.
Юк автомашинасига енги автомашиналар ортилганлиги боис, уларнинг ҳар бири холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада «Чевролет Импала» русумли автомашинанинг орқа ўриндиғи остида калибри 9 мм. га тенг бўлган 2 дона жанговар ўқлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тегишли тартибда иш олиб борилмоқда.