USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

Олий суд УзAуто Моторс ишини ёритишда монополистга ён босяпти(ми?)

Олий суд УзAуто Моторс ишини ёритишда монополистга ён босяпти(ми?)

Олий суд матбуот хизматининг #UzAuto_Motors ишини ёритишдаги холислиги шубҳали кўринмоқда. Бу ҳақда ушбу иш бўйича суд мажлисларини бевосита кузатаётган журналист Aлишер Рўзиохунов маълум қилди.

“Биринчи суд мажлисидан фарқли равишда, ўтган гал анча қизиқ савол-жавоб ва тортишув бўлди. Aммо Олий суд ахборот хизмати тарқатаётган расмий ахборотга эътибор қилсангиз, УзAуто Моторс важлари зўр бериб келтирилади-ю, негадир Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакилларининг гаплари битта жумла билан “ёпилади”.

Суд мажлиси гўё эски Ўзбекистон ва янги Ўзбекистоннинг курашидек, рост. Бир томонда либерал фикрли, монополистга қаршилар, иккинчи томонда консерватив, менимча, ишончсиз ва билган кишининг кулгисини келтирувчи важлар билан айни монополистларнинг ўзи. Негаки, қўмита вакилларининг савол-жавоби, ўзини тутиши чиндан ишончли чиқяпти. УзAуто Моторс вакилларининг хатти-ҳаракати эса марҳум Хожибойнинг “қўйсанг-чи” мемини эслатади”.

Мавзуга оид