Қайд этилишича, 2023 йилда 1244 нафар шахс оқланган, 6,5 мингга яқин аёл қамалган
Жиноят ишлари бўйича судлар:
– 2023 йил давомида 58,5 мингга яқин зиёд жиноят иши кўриб чиққан,
– 1 минг 244 нафар шахс оқланган,
– 55 минг 763 нафар шахс судланган,
– 17 минг 396 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинган,
– 37 мингдан зиёдига бошқа жазолар,
– 1 минг 290 нафар шахс шартли ҳукм қилинган,
– 7 минг 362 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинган,
– 49 минг 297 нафари эркак, 6,5 мингга яқини аёл, қарийб 21 минг нафари ёшлар ва 2 мингдан зиёди 60 ёшдан ошган шахслар,
– 13 минг 522 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланган ёки қайта малакаланган,
– 1,7 минг нафардан ортиқ шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар апелляция инстанциясида бекор қилинган.