Оилавий боғчаларда тарбияланувчилар қамрови икки баробарга оширилади – Президент фармони

 Оилавий боғчаларда тарбияланувчилар қамрови икки баробарга оширилади – Президент фармони

Президент Республиканинг чекка ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтиришга оид Фармонни имзолади.

Унга кўра, оилавий боғчалар эндиликда 25 тадан эмас, 50 тадан тарбияланувчини қабул қилиши, 4 нафаргача ходимни ишга ёллаши мумкин.

Шунингдек, ўз фаолиятини кенгайтиришни истаган оилавий боғчалар 2022 йилнинг январь ойига қадар 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йиллик муддатгача 5 фоизлик банк кредитларини олишлари мумкин бўлади.

Фармонда Республиканинг чекка ҳудудларидаги 928 та оилавий боғчалар сонини келгусида 2000 тага етказиш, тарбияланувчилар учун қўшимча 50 мингта янги ўринни ташкил қилиш, жиҳозлар ва ускуналар харид қилиш учун 30 миллион сўмгача субсидиялар ажратиш назарда тутилган.

Маълумот ўрнида, айни вақтда Ўзбекистон ҳудудида 10 244 та оилавий боғча фаолият олиб боради.

Мавзуга оид