2030 йилга келиб, астронавтлар Ойда яшайдиган ва ишлайдиган бўлади. Бу ҳақда АҚШ Аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш миллий бошқармаси (NASA) вакили BBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Америка агентлигининг Orion Оy фазо кемалари дастури раҳбари Govard Xu қайд этишича, «Артемида» миссияси доирасида Orion кемаси ортилган Space launch system ракетасининг учирилиши инсоннинг коинотга парвозлари учун тарихий кунга айланган. Миссия муваффақиятли кечмоқда, барча тизимлар ишламоқда, жамоа эса Orion двигателларининг 21 ноябрь кунги кейинги парвозига тайёрланмоқда, унда фазо кемаси Ойнинг узоқ орбитасига чиқарилади.
«Албатта, мана шу ўн йилликда Ой юзасида яшайдиган одамлар бўлади. Уларнинг ўз яшаш жойлари, ойкезарлари бўлади, улар илм-фан билан машғул бўлади», — деди NASA вакили.