USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

ОҚ ОЛТИННИ ОЛТИН ҚЎЛЛАР ЯРАТАДИ

ОҚ ОЛТИННИ ОЛТИН ҚЎЛЛАР ЯРАТАДИ

2020-йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларни яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва бир қатор ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳи  тузилди.

ОҚ ОЛТИННИ ОЛТИН ҚЎЛЛАР ЯРАТАДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ш. Раҳмонов ва  М.Баратовалар Бухоро вилоятининг бир нечта туманларида бўлиб 2020-йилги пахта йиғим-терими давомида меҳнат қонунчилиги ва меҳнат хавфсизлигига риоя этилиши ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан қилинган ишлар қай даражада ташкил этилганлигини назорат қилдилар. Шунингдек, пандемия шароити инобатга олиб, пахта йиғим-терим ишларини санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкиллаштиришни қатъий назоратга олинди. Бошқа ҳудудлардан келиб теримда иштирок этаётган теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш борасидаги жараёнларни ҳам ўрганишди.

ОҚ ОЛТИННИ ОЛТИН ҚЎЛЛАР ЯРАТАДИ

Туманларни ўрганиш давомида Ш. Раҳмонов ва М. Баратовалар теримчилар билан суҳбат олиб бориб , уларнинг талаб ва таклифларини тинглаб  керакли тавсияларни бериб ўтдилар. Шунингдек, туманда аҳоли орасида учраётган муаммолар билан танишдилар . Жумладан,  суҳбат давомида Шофиркон тумани Бобур МФЙда яшовчи фуқаро Тўхтаева Нозигул ёш болали бўлганлиги учун бола парваришлаш нафақасини олишга ёрдам беришларини сўради. Учан қишлоғида яшовчи фуқаро Қурбонова Ойсара эса қишлоқ аёллари учун иш жойи яратиб бериш, ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш тўғрисидаги ўз таклифини депутатларга баён қилди.   

ОҚ ОЛТИННИ ОЛТИН ҚЎЛЛАР ЯРАТАДИ

Ташриф давомида ишчи гуруҳ Бухоро вилоятининг бошқа туманларида ҳам бўлиб терим жараёнлари қай тариқа ташкил этилганини улардаги шарт-шароитларни теримчилар билан фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартномаларни кўздан кечирди. Терим жараёнларида фаол қатнашган теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.

ОҚ ОЛТИННИ ОЛТИН ҚЎЛЛАР ЯРАТАДИ

   Ташриф сўнгида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан масъул ходимларга мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида  топшириқ ва тавсиялар берилди.

Ўз ХДП Бухоро вилояти кенгаши

Мавзуга оид