Президент фармони [ПФ-85-сон]га кўра, 1 июндан бошлаб:
▫️I- ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субектларига 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади;
▫️субсидия сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун ажратилади;
▫️жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади.
Шунингдек, “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри юритилади.
Фармонда асосий мақсадлардан бири этиб, 2025 йил якунига қадар 80 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг барқарор бандлиги ва муносиб даромад топишини таъминлаш белгиланди.