I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар:
👉 барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида бепул даволанади;
👉 Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади;
👉 вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида бепул ёрдам олиш ҳуқуқига эга;
👉 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларига бепул йўлланмалар олиш ҳуқуқига эга.
🟢 Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар хусусий тиббиёт муассасаларида (стоматология ва косметология хизматлари кўрсатувчи муассасалардан ташқари) бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.