Ҳаво ҳароратининг совуқ бўлишига қарамай, жойларда истеъмолчиларга табиий газни бир маромда ва муаммосиз етказиб бериш мақсадида соҳа ходимлари фаолиятларини давом эттирмоқда. Мавжуд муаммолар жойида ўрганилиб, ўз вақтида бартараф этилмоқда. Хусусан, «Когонтумангаз» газ таъминоти бòлими ходимлари томонидан газ маромлаш қурилмалари назорат қилинмоқда. Газ таъминоти бўлимида туну кун ишлайдиган 5 та махсус бригада ташкил этилган.


