USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

НЕВРОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР: инсультни эрта аниқлашнинг қандай усуллари бор?

 НЕВРОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР: инсультни эрта аниқлашнинг қандай усуллари бор?

Неврологиянинг долзарб масалалари, асаб касалликларининг олдини олиш борасидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Ғофуров жавоб берди.

— Баъзи болалар, ўсмирлар, ҳатто катталар ҳам транспортда узоқ сафарга чиқса, бош айланиши ва қусишдан азият чекади. Бу бирор касаллик аломатими?

— Бу касаллик эмас, балки инсоннинг вестибуляр аъзоси (миянинг тана мувозанатига жавоб берадиган қисми) яхши ривожланмагани белгисидир. Бундай одати бор болаларни жисмоний машқларга, ўсмир қизларни гимнастикага жалб этиш тавсия қилинади.

— Бел оғриғига умуртқалар орасидаги диск чурраси сабабми?

— Йўқ, 40 ёшдан ошган одамларнинг қарийб 60 фоизида, 60 ёшдан кейин деярли ҳаммада кичик ҳажмда умуртқалараро диск чурраси бўлиши меъёрий ҳолат ҳисобланади. Бел оғриғининг асосий сабаби умуртқалар орасидаги дискда рўй берадиган дегенератив ўзгаришлардир. Шу боис, белда давомли ва ўткир оғриқ бўлса ва у оёқнинг учигача сезилса, албатта, беморни невролог шифокорга йўллаш зарур.

— Инсультни эрта аниқлашнинг энг самарали усуллари нималардан иборат?

— Бор, албатта, Халқаро инсультга қарши кураш ташкилоти бугун бу борада FAST дастурини кенг тарғиб этмоқда. Бу атама ўзбек тилига таржима қилинганда юз, қўл, нутқдаги ўзгариш ва вақт деган маънони англатади. Яъни, тўсатдан одамнинг юз соҳасида қийшайиш юз берса, қўллар бир тарафлама уюшса ёки кучсиз бўлиб қолса, нутқда ноаниқликлар кузатилса, вақт ўтказмасдан врачга мурожаат қилиш керак. Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида ҳам бундай беморларга юқори технологиялар воситасида тез ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш орқали инсульт ривожланишининг олдини олишга эришиш борасида барча имконият мавжуд.

Қолаверса, ҳар бир инсон йилига бир марта чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтиб туриши мақсадга мувофиқ бўлади.

Мавзуга оид