USD10 487.53–0.12%
RUB142.13–0.48%

Навоийда газ сотишдан тушган маблағларни ўзлаштирган масъул шахслар аниқланди

Навоий вилоятида аҳолига суюлтирилган газ сотишдан тушган маблағларни ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Tez News’га хабар қилди.Навоийда газ сотишдан тушган маблағларни ўзлаштирган масъул шахслар аниқланди

Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ўтказган терговга қадар текширувда, «Навбаҳортумангаз» газ таъминоти бўлими бош ҳисобчиси М.Х. ва аҳолига суюлтирилган углеводород газ сотиш хизмати бошлиғи Ф.Н. олдиндан тил бириктириб 2020-2021 йилнинг ўтган даврида аҳолига суюлтирилган углеводород газни сотишдан тушган 206,7 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид