USD10 487.53–0.12%
RUB142.13–0.48%

Натижалар

 Натижалар

3240 – сизда астигматизм мавжуд, лекин узоқни кўра олмаслик билан муаммо йўқ

3246 – сиз узоқни кўра олмайсиз, шунингдек астагматизм ҳам бўлиши мумкин

1246 – сиз узоқни кўра олмайсиз, лекин астагматизм йўқ

1240 – кўзларингиз ҳолати аъло даражада

astigmatizm

Aстигматизм (юнонча а — инкор қўшимчаси ва стигме — нуқта) — ёруғлик нуқтавий манбаининг тасвири битта текисликда ётмайдиган иккита ўзаро тик кесмада кузатиладиган оптик тизим аберрацияси. Aгар нуқтавий манбадан тарқалувчи нурлар дастаси оптик тизимдан ўтишда деформацияланиб, бир нуқтада кесишмай, турли нуқталарда кесишса, бундай нурлар дастасига астигматик даста, ҳодисанинг ўзи астигматизм дейилади. Aстигматизм, масалан, силиндрик линзаларда ва нурлар дастаси оптик ўққа катта бурчак остида тушувчи сферик линзаларда кузатилади. Кейинги ҳолда буюмнинг оптик ўқдан узоқдаги нуқталари тасвирини аниқ кузатиб бўлмайди. Aстигматизмдан холи мураккаб оптик тизимлар анастигматлар деб аталади.

Натижалар


Тиббиётда астигматизм деганда кўзнинг тиниқ муҳитлари турли меридианлардан (градусларда белгиланади) келаётган нурларни синдириб, бир нуқтада жамлай олмаслиги тушунилади. Кўз шох пардаси ва гавҳаридан нур ўтганда, одатда, у синиб, фокус нуқтаси битта бўлади. Лекин астигматизмда вертикал ва кўндаланг йўналишдаги нур синдириш кучи турлича бўлгани учун нур йиғиш нуқтаси ҳам турли сатҳда бўлади. Бундай беморларга ўзига мос меридианларда (00 дан-1790гача) силиндр шаклидаги контакт линзалар ва кўзойнаклар тақиш тавсия этилади.

Мавзуга оид