Инсонга неъматлар бисёр бўлганда, нафсига қул банда ҳаром бўлган нарса ортидан қувиб ўз умрига ва саломатлигига зиён қилганини билмай қолар экан мавзуйимиз “қаҳрамони” судланувчи З. А. Шокиров (исм шарифи ўзгартирилган) илгари гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс бўла туриб, 2021 йил май ойида ўзи истиқомат қилган ҳовлиси омборхонасида гултувак ичида тақиқланган экин таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган бир туп “Каноп” ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб етиштирган. Шунингдек, судланувчи З. А. Шокиров 2021 йил 26 ноябрь куни соат 10:00 да Когон туман ИИБ ходимлари томонидан Когон туманида илгари гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс бўла туриб, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилишга мўлжалланган бир дона 0,5 литр сиғимли “елим идиш ва қоғоз бўлакларига ўралган ҳолдаги қуритилган «марихуанна» гиёҳвандлик воситасини келгусида ўтказиш мақсадини кўзламасдан қонунга хилоф равишда сақлаб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳужжатлаштириб олинган.Суд томонидан судланувчи З.А.Шокировга ҳукмлар мажмуи бўйича узил-кесил тўрт йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи таъминланди.Жиноят сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида судланувчи истиқомат қиладиган маҳалла фуқаролар йиғини ва ички ишлар бўлимига хусусий ажримлар чиқарилиб, жиноятчиликка ва унинг сабабларини бартараф этишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.Шу ўринда ўқувчиларимизга юзланиб билдиришни истаймиз ҳавойи нафсга эргашман унинг охири мудом надоматдир.
Қосим Холов,
Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг раиси