Автомобил йўлларида назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмагани сабаб, ўтган йилда жами 16 миллиондан ортиқ қоидабузарлик қайд этилган.
Оқибатда, 9 839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 9 209 нафар фуқаро жароҳатланган, шундан 1 568 нафари болалалар ҳисобланади. Вафот этган 2 282 нафар фуқародан 263 таси болалар.
Олий Мажлиси Сенатига аҳолидан келаётган ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ мурожаатларнинг аксарияти ходимларнинг, айниқса, йўл-патрул хизмати ходимларининг тарбиясиз ҳаракатлари, йўл ҳаракати қатнашчилари билан қўпол муомаласи сабаб мурожаат қилинган.