Вобкент туманида аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган муаммоларни ижросини ўрганиш мақсадида туман ҳокими Ф.Умаров ҳудудларда аҳоли билан юзлашмоқда.
Сектор ҳудудидаги аҳоли вакиллари томонидан қабулга келиб тушган мурожаатлар жойига бориб ўрганилмоқда. Ф.Умаров аҳолини қийнаётган муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилмоқда.
Яқинда туман ҳокимига “Шакаркент” МФЙ Оғаре қишлоғидан қишлоқнинг айрим кўчаларини шағаллаштиришда ёрдам бериш борасида йўллаган мурожаатларни туман ҳокими Фарҳод Умаров жойида бориб ўрганди ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ишларни тез фурсатда бажаришга, фуқаролар томонидан кўрсатилган ички йўлларга шағал ётқизиб, техникалар орқали текислаш ишлари олиб борилишига келишиб олинди. Шунингдек фуқаролар томонидан келиб тушган ҳар бир мурожаатларни мазмун ва моҳияти аҳолига чуқурроқ тушунтирилди.
Хонадонларга бориш, оилаларнинг аҳволи билан яқиндан танишиш, юзага келган муаммоларни сайёр қабуллар чоғида жойида, амалий ҳал қилиш, бугунги куннинг асосий мезонидир. Фуқаролар томонидан тушган мурожаатлар 1-сектор раҳбарлигида бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари билан биргаликда тўғридан-тўғри аҳоли орасига бориб ўрганилмоқда.