Придастгир кўчаси 9/1-уй олдидаги йўллар таъмирталаб бўлганлиги ва уни асфальтлаштиришда амалий ёрдам сўрал килинган мурожаат ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 декабрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Бухоро вилояти худудидаги автомобиль йўлларини таъмирлаш мақсадида 772,0 млрд.сўм маблағ ажратилган. Бугунги кунда объектларнинг лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олинди ҳамда пудратчи корхоналар аниқланиб ушбу шаффоф тендер натижаларидан сўнг объектларда 90,2 млрд.сўм иқтисод маблағлари аниқланди.
Бухоро вилояти автомобиль йўллари бош бошқармасининг 2023 йил 26 январдаги 69/1-солни хатининг иловасига асосан иқтисод маблағлар ҳисобидан таъмирланиши зарур бўлган автомобиль йўлларини таъмирлаш ишлари Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилишини маълум қиламиз.
Бухоро вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси.