Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Мулкдорлар ва инвесторлар иқтисодиётимизнинг асосий устунлари
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Мулкдорлар ва инвесторлар иқтисодиётимизнинг асосий устунлари
Бухоро

Мулкдорлар ва инвесторлар иқтисодиётимизнинг асосий устунлари

31.03.2026
5 Дақиқада ўқилади
Улашинг

. Давлат фуқаро ва мулкдорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш муносабати билан вужудга келувчи низолар судга тааллуқлидир.

​Алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар қандай мамлакатнинг бугунги ва келажаги унда хусусий мулкка бўлган муносабат билан чамбарчас боғлиқдир.

​Мустақиллик йилларида Бош қомусимизга хусусий мулк ва унинг дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қоидалар киритилиши баробарида қатор тарихий қонун ҳужжатлари қабул қилиндики, улар нафақат хусусий мулкчиликка асосланган хўжалик юритиш механизимини такомиллаштириш ҳамда иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлаш, балки мулкдорлар синфини шакиллантириш ва ривожлантиришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини ташкил этди.

​Шу билан бирга, сўнгги йилларда хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг Конституцияда кафолатланган дахилсизлигини таъминлаш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бироқ шунга қарамай, айрим жойларда мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси амалда кутилган натижаларни бермаётганини кўришимиз мумкин.

​Мулк ҳуқуқи моҳиятан қараганда, ҳуқуқ тизими ва тарихидаги энг динамик ҳуқуқий ҳодисалардан бири ҳисобланади. Давлат сиёсати ҳамда ижтимоий муносабатлардаги доимий ўзгаришлар субъектив мулк ҳуқуқини тартибга солувчи нормаларга бевосита таъсир кўрсатади.

​Мустақил давлатда қонун устуворлигини таъминлаш чораларидан бири фуқароларнинг табиий ҳуқуқлари ва эркинликлари билан бир қаторда мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатлаш ва уларни самарали равишда ҳимоя қилишда намоён бўлади.

​Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига биноан, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.

​Илғор ривожланган хорижий мамлакатларнинг тарихига назар ташланса, улар ўзининг иқтисодий юксалиш даражасига, аввало, хусусий мулк дахлсизлиги ва мулкдорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоясини таъминлаш орқали эришганлигини кўриш мумкин. Мулкдорлар ҳуқуқларини асоссиз равишда маҳрум этишдан ҳимоя қилиш, хусусий мулк ҳимояси кафолати, мулкдорлар синфини рағбатлантириш, пировардида эса аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш ҳамда иқтисодиётда хусусий мулкнинг ўрни ҳамда аҳамиятини янада оширишга хизмат қилади.

​Умумий улушли мулк иштирокчисининг уйга бўлган улушини асл ҳолида ажратиб беришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, уйнинг унга тегишли қисми ўрнига, Фуқаролик кодекси 223-моддасининг олтинчи қисмига кўра, бошқа мулкдорлар томонидан пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўланишига унинг розилиги билан йўл қўйилади. Мазкур ишларни амалга ошириш учун қилинган харажатлар Фуқаролик кодексининг 221-моддасига кўра, умумий улушли мулкнинг ҳар бир иштирокчиси мол-мулкни сақлаш чиқимларида улушига қараб қатнашиши шарт эканлиги сабабли суд томонидан тарафлар ўртасида уларнинг улушини инобатга олган ҳолда тақсимланиши керак. Шу билан биргаликда мулкдорларнинг моддий аҳволини ва эътиборга лойиқ бошқа ҳолатларини эътиборга олган ҳолда суд ушбу қоидадан чекиниши мумкин.

​Агар улушни ажратиб бериш техник жиҳатдан мумкин бўлса-ю, ҳар бир мулкдорга тўғри келадиган улуш миқдоридан чекинишга тўғри келса, суд ажратиб берилаётган улуш миқдорини муайян ҳолатларни инобатга олган ҳолда кўпайтириши ёки камайтириши мумкин. Бунга ажралиб чиқаётган мулкдорнинг улушига қўшилган уй қисми учун ёки ажралиб чиқаётган мулкдор улушининг бошқа мулкдорларда қолдирилаётган қисми учун пул компенсацияси тўлаш шарти билан йўл қўйилади.

​Айрим ҳолларда, суд уйга бўлган умумий улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари зиммасига ажралиб чиқаётган мулкдорнинг розилиги бўлмаган тақдирда ҳам унга тегишли улуш учун юқорида кўрсатилган моддий ҳуқуқ нормасига мувофиқ пул суммаси ёки бошқача компенсация тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин бўлиб, суд бу ҳолатни ўзининг қарорида асослантирмоғи лозим. Пул компенсацияси, хусусан уйга бўлган умумий мулкда мулкдорнинг улуши арзимас бўлса ва амалда уни ажратиб бериш мумкин бўлмаса ҳамда мазкур мулкдор умумий мулкдан фойдаланишдан катта манфаатга эга бўлмаса (масалан, ажралиб чиқаётган мулкдор бу уйда яшамайдиган ва бошқа уй-жой майдони билан таъминланган бўлса), тўланиши мумкин.

​Суд уйдан фойдаланишнинг амалда шаклланган ва умумий мулкдаги улушларга батамом мутаносиб келмаслиги ҳам мумкин бўлган тартибини, мулкдорлардан ҳар бирининг уйдан фойдаланишга бўлган эҳтиёжини ҳамда биргаликда фойдаланишнинг реал имкониятини инобатга олишлари зарур. Амалда уйдан биргаликда фойдаланишнинг имконияти бўлмаса суд мулкдорга компенсация тўлаш тўғрисидаги масалани ҳал қилиши мумкин. Мулкдорга фойдаланиши учун кириш-чиқиш йўли алоҳида, шунингдек алоҳида бўлмаган яшаш хоналари ажратиб берилиши мумкин. Бундай ҳолда, умумий мулк бўлган уйга нисбатан мулк ҳуқуқи бекор бўлмайди.

​Мулкдорларнинг мақсад ва вазифаларини инобатга олган ҳолда, мулк билан боғлиқ иқтисодий муносабатларга ҳуқуқий такомил бериш мулк ҳуқуқини амалга ошириш кафолатларини қонунчилик даражасида мустаҳкамлаш орқали амалга оширилади.

​Мулк ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқида чуқур ва тўлиқ ўрганиб, таҳлил қилинган, аммо амалиёт шуни кўрсатадики, мазкур институтни ўрганишда давом этиш орқали йўқ қилиниши ва бартараф этилиши лозим бўлган кўплаб ноаниқликлар ва низоли вазиятлар мавжуд.

​Шохида Бозорова,

Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди раиси

​Шухрат Астанов,

Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди судьяси 

Шерзод Камалов 31.03.2026
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Меросхўрлар доирасига кимлар киради? Кимлар нолойиқ меросхўр ҳисобланади? Меросдан четлаштиришни расмийлаштириш тартиби.
Бухоро
Мулкдорлар ва инвесторлар иқтисодиётимизнинг асосий устунлари
Бухоро
Никоҳни қайд қилиш ва никоҳ муносабатларига оид фуқаролик ишларини кўришнинг ўзига хос хусусиятлари
Бухоро
Реабилитация қилинган шахсларни ишга тиклашнинг ўзига хос жиҳатлари
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Меросхўрлар доирасига кимлар киради? Кимлар нолойиқ меросхўр ҳисобланади? Меросдан четлаштиришни расмийлаштириш тартиби.

31.03.2026

Никоҳни қайд қилиш ва никоҳ муносабатларига оид фуқаролик ишларини кўришнинг ўзига хос хусусиятлари

31.03.2026 2

Реабилитация қилинган шахсларни ишга тиклашнинг ўзига хос жиҳатлари

31.03.2026 2

Сервитут тушунчаси ва асослари

31.03.2026 2

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?