Бу ҳақида 4 апрель санасида Президент қарори қабул қилинган. Ҳужжатга мувофиқ, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳамда уларнинг айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назорати кучайтирилади. Жумладан:
— мурожаатлар ягона ахборот тизими орқали қабул қилинади ва улар ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилади;
— ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади.
Аввалроқ, ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси ҳақида хабар бериш орқали истеъмолчи унга нисбатан қўлланиладиган жариманинг 20%и миқдорида (500 000 сўмдан) кешбэк эгасига айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Бунинг учун фуқародан ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси фактини қайд этиш ва Soliq.uz иловаси орқали ариза йўллаш талаб этилади.