МТВ болани калтаклаётган тарбиячи ҳақида тарқалган видео юзасидан изоҳ берди

 МТВ болани калтаклаётган тарбиячи ҳақида тарқалган видео юзасидан изоҳ берди

Миллий матбуот марказида 24 май, душанба куни Мактабгача таълим вазирлигининг нодавлат нотижорат мактабгача таълим муассасалари фаолияти юзасидан ташкил қилинган матбуот анжуманида вазирлик ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Aсқархўжаева ижтимоий тармоқларида болани калтаклаётган тарбиячи акс этган видео юзасидан муносабат билдирди.

Бу видео бир неча йиллар олдин ҳам тарқалган эди. Маълумотларни тарқатувчи фуқароми, сайт ёки блогер бўладими, илтимос сизлардан, ОAВга шаҳар телефон рақамларини эмас, вазирлик матбуот котиби қўл телефонлари берилади. Истаган вақтда саволларга жавоб қайтарилади. Интернетда тарқалган видеога раддия бераман. Бу ҳол Ўзбекистонда содир бўлмаган. Бу масала юзасидан мактабгача таълим вазири маълумот ўрнида айтишни жоиз деб билди, – дейди вазир Ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Aсқархўжаева.

Бу каби аҳвол агар Ўзбекистонда учраса, албатта, чора кўрилади. Бу чора юмшоқ даражада эмас, керак бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиб, жуда қаттиқ чоралар кўрамиз. Жиноий жавобгарликкача тортамиз. Бу тарқалган видео остига Ўзбекистонда, деб изоҳ ёзилган. Илтимос, олдин аниқлаб, кейин маълумот киритилса. Буни халқ нотўғри қабул қилмасин. Икки тарафлама ёндашилсин. Маълумотлар тўғри етиб борса, бундай эътирозлар юзага келмайди, — дейди Мавлуда Aсқархўжаева.

Мавзуга оид