USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

МТТда шаффофликни таъминламаган раҳбарлар лавозимидан озод этилади

 МТТда шаффофликни таъминламаган раҳбарлар лавозимидан озод этилади

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин раҳбарлигида республика худудий бошқармалари билан видеоконференция тарзида йиғилиш ўтказилди.

Инсон манфаатлари йўлида, халқни рози қилиш мақсадида барчамиз маъсулмиз, биз ёш авлодни қанчалик тўғри тарбиялаб, уларга кучли билим берсак, у шунчалик баркамол инсон бўлиб етишади.

Бизнинг болажонларимиз 3-Ренессанс пойдеворларидир, улар ота боболари каби етук, комил инсон бўлишлари учун мактабгача таълим ташкилоти ходимлари таълим ва тарбия беришда маъсуллиги алоҳида эътироф этилди.

«Энг муҳими таълим ва тарбия жараёнларини сифатли амалга оширишда, болаларга яхши шарт-шароитлар яратишда давом этишимиз керак. Айниқса, уларни мактабга тайёрлаш борасидаги ишлар кўламини янада жадаллаштириш лозим».

«Пандемия вақтида барчамиз – педагог кадрлар ва тарбиячи ёрдамчилари болаларни соғлигини ўйлаган ҳолда, ўрнатилган тартибда қабулларни давом эттиришимиз керак.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, болаларни қабул жараёни ва тақдим этиладиган ҳисоботларда шаффофликни таъминламаган бошқарма бошлиқларини лавозимидан озод этиш чоралари кўрилади.

Шунинг учун, яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланиб, ўз ишимизга садоқат билан ёндашайлик, шу йўл билан ижобий натижаларга эришамиз» – деди вазир.

Мавзуга оид