Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: «Моддий ёрдам ололмаганлар маҳалла раиси, сектор раҳбари ёки ҳокимлик қошидаги штабга мурожаат қилиши керак»
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > «Моддий ёрдам ололмаганлар маҳалла раиси, сектор раҳбари ёки ҳокимлик қошидаги штабга мурожаат қилиши керак»
Жамият

«Моддий ёрдам ололмаганлар маҳалла раиси, сектор раҳбари ёки ҳокимлик қошидаги штабга мурожаат қилиши керак»

01.08.2020 43
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Акмалхон Ортиқов қандайдир сабабга кўра моддий ёрдам ололмаган эҳтиёжманд оилалар маҳалла раисига, сектор раҳбарига, башарти қониқарли жавоб бўлмаган тақдирда ҳокимлик қошидаги штабга мурожаат қилиш кераклигини айтди.

«Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, бироқ қандайдир сабабга кўра эҳтиёжманд оилалар рўйхатига киритилмаган ёхуд рўйхатга кирган бўлса-да ёрдам олмаган фуқаролар биринчи навбатда ўзлари яшаётган маҳалланинг раисига мурожаат қилишлари керак. Агар маҳалла раиси фуқаронинг мурожаатига ҳеч қандай реакция билдирмаса, қониқарли жавоб бермаса, у ҳолда мазкур ҳудудга масъул бўлган сектор раҳбарига мурожаат қилиш керак.

Бугунги кунда туманларда бошқарув секторларга ажратилган. Булар – туман ҳокими, прокурори, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари. Моддий ёрдам пуллари тарқатилиши ҳам вилоятдаги 4 та сектор раҳбари орқали қуйи тизимлардаги сектор раҳбарлари зиммасига юклатилган. Улар мутасадди идоралар томонидан шакллантирилган эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари асосида нақд пулларни банкдан олиб, ўзларининг аҳолига шахсан топширишлари шарт. Жойлардаги масъуллар ишларнинг натижаси бўйича вилоятдаги 4 та сектор раҳбарига ахборот беришади, бунинг учун ҳисобдорлик белгиланган. Шу сабабли мазкур жараёнда қандайдир муаммо, тушунмовчилик юзага келса, уларга мурожаат қилган маъқул.

Бундан ташқари, вилоят ва туман ҳокимликлари қошида ҳокимларнинг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосарлари бошчилигида махсус штаб ташкил этилган. Агар маҳалла раиси ва сектор раҳбарларига ёрдам пуллари ажратилмагани, ташкилий камчиликлар юзасидан қилинган мурожаатлар бўйича ўзгариш бўлмаган тақдирда мазкур масала бўйича ҳокимликлар қошидаги штабга мурожаат қилишни тавсия этамиз.

Агарда ажратилган пул муҳтож оилалар рўйхатига киритилган кимларгадир етмай қоладиган бўлса ёки моддий кўмакка муҳтож бўлса-да рўйхатга киритилмай қолган бўлса, уларга қўшимча равишда маблағ ажратиш кўзда тутилган. Эътибор қилинса, дастлаб айни мақсад учун «Саховат ва кўмак» жамғармасининг ҳудудий бўлимларига 150 млрд сўм берилиши кўзда тутилган эди, бироқ президент фармони билан 200 млрд сўм ажратилди. 50 млрд сўм мана шундай баҳсли вазиятларга ечим сифатида ажратилган», дея Акмалхон Ортиқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, президент фармони билан ажратилган ёрдам бир марталик бўлиб, кейинги ойларда ҳам эҳтиёжманд оилалар учун худди шундай моддий ёрдам ажратилиши кўзда тутилмаган.

Эслатиб ўтамиз, президент фармонига мувофиқ моддий кўмакка муҳтож оилаларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган эди.

Фармонга кўра эҳтиёжманд оилаларга ҳайит муносабати билан 200 млрд сўм, карантин даврида даромадсиз қолган аҳолини қўллаб-қувватлаш учун эса 380 млрд сўм тарқатилиши режалаштирилган.

Ҳар икки турдаги моддий ёрдам нақд пул шаклида берилиши кўзда тутилган.

Шерзод Камалов 01.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
2 Изоҳлар 2 Изоҳлар
  • Диловар says:

    Ассалому алейкум ман 10 йилдан буён ёлгиз иккита фарзандимни катта кивоман бир неча марта махалламиз раисидан ёрдам пули сураганимда йук дегандилар пандемия бошлаганман буён ишсизман махалламиз раисни ёрдам юришни хохламаяпти кимга мурожаат килишим керак. Илтимос маълумот беринглар

    Javob berish
  • Орзигул says:

    990655350 Шу номерим

    Javob berish

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 214
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 626
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 310

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?