Cable.co.uk нашри 2022 йил ҳолатига кўра, 233 мамлакатда 1 GB мобил интернет нархи қанча эканлигини маълум қилди. Нархлар бўйича тузилган рейтингга кўра, Ўзбекистон 15 ўринини эгаллаган бўлиб, АКТ вазири Шерзод Шерматовнинг айтишича, мамлакатимиз олдинги рейтингда 21 ўринда бўлган.
Маълум бўличишича, юртимизда 1 GB мобил интернетнинг нархи қуйидагича:
- ўртача – 0.37 доллар ёхуд 4.000 сўм
- энг арзон – 0.13 доллар ёхуд 1.400 сўм
- энг қиммати – 2.73 доллар ёхуд 29.700 сўм
Шунингдек, 1 ГБ ҳисобида Исроил (0,02 доллар), Италия (0,05 доллар), Сан Марино (0,08 доллар), Фижи (0,07 доллар) ва Ҳиндистон (0,05 доллар) дунёдаги энг арзон интернетли мамлакатлар бешталикка киритилган.