Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Миокард инфаркти: асорат ва унинг давоси
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Миокард инфаркти: асорат ва унинг давоси
Бухоро

Миокард инфаркти: асорат ва унинг давоси

01.02.2023 8k
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Миокард инфаркти – юрак ишемик касаллигининг ўткир хуружи бўлиб, юрак тож томирлари орқали қон юрак мушакларига оқиб келиши таққа тўхташи ёки ута кам келиши оқибатида юзага келади. Оқибатда юрак мушакларининг бир қисми емирилади, яни некрозга учрайди, кейинчалик шу жойда чандиқ билан ҳосил бўлади. Чандиқ хосил бўлган жой ўз функцияларини бажара олмай қолади.
Юрак тож томирлари, тромб яъни қуйилиб қолган қон лахтаси билан тамомам беркилиб қолиши бу касаликка олиб келади. Кўпинча атеросклероз касаллигида ҳам, томирлар мўртлашиб қолади ва томир ичи ёғ пилакчалари билан тўлиб қолади. Бу холатда ҳам миокард инфаркти хавфи ошади. Бунга сабаб кам ҳаракатлилик, ёғли овқатлар, спиртли ичимликлар суистеъмоли, ирсий мойиллик, зарарли одатлар ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда, ҳалққа мурожаат қилиб, соғлом турмуш тарзига риоя қилишларини, доимий равишда ҳар 6 ойга тиббий кўрикдан ўтишни, касаллик бўйича даволанишни, зарарли одатларни ташлашни тавсия қиламан.
Миокард инфаркти белгилари
Юрак соҳасида нитроглицерин дориси билан қолдириб бўлмайдиган оғриқ хуружи.
Оғриқ тўсатдан юзага келади, жуда тез кучаяди, бемор қора терга тушади, нафаси бўғилади, қусади, ўқчийди, ҳолсизланади.
Гоҳо инфаркт оғриғи юракда эмас, балки чап қўл ёки елкада, қоринда гоҳида пастки жағда пайдо бўлади.
Инфаркт чоғида гўё юракни биров кучли қўл билан сиқаётгандек туюлади.
Оғриқ хуруж қилганда кўпинча ўлимдан қўрқув, даҳшатга тушиш ҳисси пайдо бўлади.
Касалликнинг ўткир даври ўртача ўн кун давом этади. Айнан мана шу даврда инфарктнинг даҳшатли асоратлари юзага келиши мумкин. Юрак мароми бузилади, турли хил юрак нуқсонлари авж олади ва ҳоказолар. Шу боис, инфарктнинг биринчи аломатлари пайдо бўлгандаёқ, бемор дарҳол касалхонага ётқизилади. Муолажа фақат касалхонада давом этиши керак. Прогноз инфаркт шаклига боғлиқ – йирик ўчоқли (некроз катта зонаси) ёки кичик ўчоқли (некроз кичик майдони) боғлиқ. Шунингдек, асоратларнинг бор ёки йўқлигига қаралади.
Юрак атрофида оғриқ хуружини 20–30 дақиқа ичида қолдириб бўлмаса, «тез ёрдам» чақириш зарур.
Миокард инфарктида текширувлар
Электрокардиографик текшириш ва қонда специфик ферментлар аспартатаминотрансферазалар (АСТ), креатинфосфокиназлар (КФК) тўпланишини аниқлаш миокард инфаркт ташхиси учун асосий маъно касб этади. Шубҳа қилинган ҳолларда эхокардиолография, юракнинг радиоизотопик (сцинтиграфияси) ёки рентгенологик (коронарография) текширувлари ўтказилади.
Миокард инфаркти давоси
Биринчи ёрдам. Энг аввало кўкрагида оғриқ бор одамга осойишталик керак. У каравотга бошини хиёл (салгина) кўтариб, қулай жойлаштирилади ва унинг нафас олишини қийинлаштираётган кийим тугмалари ечилади, тоза ҳаво йўли очиб қўйилади. «Тез ёрдам» келгунига қадар беморга нитроглицерин ҳапдориси (0,0005 гр.) тили остига қўйилади. Бундай ҳолларда валидолнинг кучи етмайди. Миокард инфаркт деб гумон қилинган барча беморларни тезкор терапия бўлимига ётқизиш зарур бўлади. Беморни олиб кетишда албатта замбилдан фойдаланиш шарт.
Муолажа қанча тез бошланса шунча яхши, зеро баъзида инфарктнинг авж олишини дори дармонларни ўз вақтида бериш ёки жарроҳлик амали билан тўхтатиб қолиш ҳам мумкин.
Касалхонада даволаш юрак томирлари ўтказувчанлигини (қисман) тиклашга қаратилган. Ва тромбларни эритиб юборувчи, миокард қон таъминотини яхшиловчи дори воситаларидан, аритмияга қарши ва оғриқни босувчи препаратлардан фойдаланган ҳолда томир терапияси курсини ўташни ўз ичига олади.
Муолажаларнинг кечиши оқибатлари беморнинг ўлимига ёки ногиронлигига сабаб бўлади. 

Шерзод Камалов 01.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?