Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига асосан, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб, давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш лозимлиги белгиланган.
Шу билан бирга, давлат дастурига асосан мактабларда 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб, ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тилга ўргатиш амалиёти 7- синфдан босқичма-босқич йўлга қўйила бошланди.
Ҳудудларда иккинчи хорижий тил бўйича ишга жалб этилган педагог кадрлар аксар ҳолатларда биринчи хорижий тил бўйича ҳам мутахассис бўлиб, иккинчи хорижий тил бўйича талаб қилинган сертификатларга эга эмас, тегишли иккинчи хорижий тил бўйича мутахассис бўлмаган кадрлар эса ўқитувчи сифатида қайта тайёрловдан ўтиши талаб этилгани сабабли уларни ишга қабул қилишда муаммолар юзага келган.
Вазирлар Маҳкамаси тегишли топшириғига асосан, мазкур муаммолар ҳал этилгунга қадар мактабларда иккинчи хорижий тил бўйича педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида, жорий ўқув йилида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган мутахассисларнинг истисно тарзида иккинчи хорижий тил ўқитувчиси этиб ишга қабул қилинишига рухсат берилди.
Белгиланган талаблар асосида иккинчи хорижий тил ўқитувчиларини ишга қабул қилиш кейинги 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб амалга оширилиши белгиланди.
Миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган мутахассисларнинг жорий ўқув йилида истисно тарзида иккинчи хорижий тил ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинишига рухсат берилди
Фикр билдириш
Фикр билдириш