Қашқадарё вилояти ҳокимлиги «Электрон дўкон» тизими орқали жами 1 млрд 778 млн сўмга 4 дона «BYD Song Plus DM-i» русумли автотранспорт воситаларини харид қилган.
Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги тасарруфида 32 дона хизмат автотранспорт воситалри мавжуд.
«Давлат харидларининг махсус ахборот портали» маълумотларида ушбу автотранспорт воситаларига оид харидларнинг молиялаштириш манбаси сифтидаҚашқадарё вилояти ҳокимлиги «Меҳр дафтари» кўрсатилган.
Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганларни қўллаб қувватлаш мақсадида «Меҳр дафтари» тизими ҳамда жамғармаси жорий қилинган.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг МИБ органларидаги умумий қарздорлиги қарийб 2 млрд сўмни ташкил қилади.