USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

МИБ: Тадбиркор ҳуқуқлари тикланди

 МИБ: Тадбиркор ҳуқуқлари тикланди

Бугун тадбиркор ва кичик бизнес вакиллари фаолият юритиши, инвестицияларни жалб қилиш учун  давлатимиз томонидан барча имкониятлар яратилган. Шунингдек, тадбиркорларнинг қонуний  манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш механизми ҳам мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.05.2019 йил 14 май кунидаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида  “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторлар учун кафолатли муҳит яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  МИБ органлари томонидан тадбиркорлар фойдасига ундирув билан боғлиқ судлар ва бошқа органлар қарорлари ижросини таъминлаб,  тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида муайян тарзда фаолият олиб борилмоқда.

 Жумладан, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 15 июль кунидаги “Дилшод қурилиш транс” масъулияти чекланган жамияти фойдасига Ромитан туман Давлат солиқ инспекциясидан 174 млн. 840 минг сўм ва Бухоро шаҳар Давлат солиқ инспекциясидан 124 млн. 350 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига асосан Бюронинг Ромитан ва Бухоро шаҳар бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли мол-мулклари хатланиб, автоматранспорт воситаси рўйхатга олиниши натижасида тадбиркорлик субъекти “Дилшод қурилиш транс” масъулияти чекланган жамияти фойдасига мазкур маблағлар тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

МИБ Бухоро вилоят бошқармаси матбуот хизмати

Мавзуга оид