USD10 518.99+0.17%
RUB139.07–0.87%

“Мен террорчи эмасман” фильми Сурияда суратга олинганми?

“Мен террорчи эмасман” фильми Сурияда суратга олинганми?

Хабарингиз бор, айни кунларда Ёшлар ижодиёт саройида «Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография» ойлиги доирасида «Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги» бўлиб ўтмоқда.

Ҳафталик давомида янги кинолойиҳалар тақдимоти, ёшлар учун маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, кастинг ва конференциялар ҳамда янги фильмлар премьералари тақдим этилмоқда.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Mir Ali cinema» ва «Iskandariy visual» кинокомпаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кўмагида суратга олинган ёш кино режиссёр Муҳаммад Али Искандаровнинг дебют фильми “Мен террорчи эмасман. Ўлимим тарихи” бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди. Унда террорчилик гуруҳларига қўшилиб қолганларнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.https://moevideo.biz/native?id=mv-content-roll-1134&slot=content&api=2.0&ref=aniq.uz

Кино ҳафталик доирасида Zamon.uz’ мухбири режиссёр Муҳаммад Али Искандаров билан сухбат уюштирди.

Айтишларича, фильм реал воқеаларга асосланган экан, бу қанчалик ҳақиқатга тўғри?

-Бу фильм дарҳақиқат реал ҳаётий воқеларга асосланган. Ғояси эса менга ўз ўзидан келмади. Масква шаҳрида қадрдон дўстим бор. Мен уни Ўзбекистонга таклиф қилдим. У эса, мен билан сен яхши инсонсан, бироқ, мен юртингизга боришга қўрқаман, деди. Мен унга бу нотўғри тушунча эканлигини, биздан асло қўрқиш керак эмаслигини тушунтирдим. Шундан сўнг мен бу ҳақда фильм қилиш кераклиги ҳақида ўйладим. Орадан бир қанча вақфт ўтиб бир яқин дўстимнинг уйида фожеа содир бўлган хақида хабар топдим. Дўстимнинг айтишича, укаси тўғри йўлдан адашиб Россияда ишлайман деб, Сурия давлатининг экстремистик жангариларига қўшилиб кетган ва у ерда ҳалок бўлган. Дўстимга укасининг ўлими ҳақидаги хабар жуда кеч етиб келган. Бу воқеа шу мавзуда фильм олишга яна бир туртки берди.

Шунингдек, “Меҳр” операциясида Сурияда хор бўлиб, оғир ахволга тушиб қолган опа-сингилларимиз, жажжи укалармизнинг она юртимизга қайтаришган жараёнларини ҳам кўриб таъсирландим. Шундан сўнг, мен шу йўналишда изланишни бошлаб, давлат хавфсизлик хизматларига мурожаат қилдим.

Менга фильм олиш учун реал воқеаларга асосланган материаллар, кадрларни тақдим этишди. Мақсадим ёшларга терроризмнинг мудҳиш моҳияти, унинг инсониятга қарши жиноят эканлиги ҳамда терроризим дин, ёш танламаслигини бутун дунёга етказиш эди. Менга тақдим этилган материаллардаги бир неча тақдирларни бадийлаштириб фильм қилдим. Фильмда бор ҳақиқатни фактлар билан кўрсатишга харакат қилганман.

– Фильм маълум вақтгача тўхтатилган экан. Сабаб нима бўлди?

-Бу фильм хусусий студияда олинди. Аввало пандемия, қолаверса молиявий жиҳатдан ҳам қийинчилик бўлгани сабаб фильмни бир муддат суратга олиш ишлари ортга сурилди. Шунда биз “Ўзбеккино” Миллий агентлигига мурожаат қилдик. Уларнинг ёрдами билан фильмни охирига етказдик.

– Шу йўналишда яна фильм олиш режада борми?

– Бу йўналишда яна бир фильм олиш нияти бор. Фарғоналик иккинчи жахон урушида қатнашган Мамадали Топволдиев деган қаҳрамонимиз бор. Бу инсоннинг ватанимиз тинчлиги йўлида кўрсатган жасоратлари бўйича маълумотлар ўрганяпмиз. Ушбу қаҳрамон хақида фильм олиш арафасида турибмиз .

– Кўриб турибмизки, фильмда портлаш саҳналари табиий, графикадан фойдаланилмаган. Қонли саҳналар жонли чиқиши учун рангларга эътибор берилган. Қон рангини берувчи қиз рангли бўёқлар чет давларидан олиб келинган. Бу жанг ва портлаш жараёнлари бир мартада олинадиган жараёндир, қайта-қайта олиш маблағ жиҳатидан тўғри келмайди. Бу эса ижодий жамоадан катта маҳорат талаб этилади. Мана шундай қийин саҳналардан қандай ўтилган?

– Филмга профессионалларни жалб қилганимиз сабаб бу жараёнлардан ўтиш деярли қийин бўлмади. Жангавор саҳналар албатта актёрларга қийинчиилк туғдирди. Съёмкалар қулаб тушиш арафасида бўлган биноларда олинган. Табиийки бу биноларнинг хатарли жойлари жуда кўп эди.

– Фильм Сурияда олинганми?

-Йўқ, Ўзбекистонда олинган.

– Суриядаги вайроналарга ўхшаш бинолар қаердан топилган?

-Бу Чирчиқ шаҳридаги ташландиқ ойна заводи. Рассом Бахриддин Шамсуддинов ва ёрдамчи рассомлар бу биноларни Сурия давлатидаги портлаган ва ёнган бинога ўхшаш кўринишга келтиришди. Ҳар бир бинонинг деворларига, декорацияларга, ҳаттоки майда деталларигача алоҳида этибор қаратилган. Ҳеч бир деталь, рассомлар ва декораторлар эътиборидан четда қолмаган.

Фильм ижодкорлари терроризмнинг очкўз ва хоин юзини кўрсатишга, одамлар пул учун ўз Ватанига, ота-онасига, дўстларига хиёнат қилишини очиб беришга уринган. Шу жиҳатдан фильм яхши чиққан дея оламиз. Зеро, баҳони томошабин беради.

Муножат Валиева суҳбатлашди. 

Мавзуга оид