Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Мен Муқаддас Руҳман” — Киевдаги савдо марказини портлатмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жаҳон > “Мен Муқаддас Руҳман” — Киевдаги савдо марказини портлатмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди
Жаҳон

“Мен Муқаддас Руҳман” — Киевдаги савдо марказини портлатмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

03.08.2020 25
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Украин полицияси Киев марказидаги банк филиалини тортиб олган ва ўзини портлатиб юбориш билан қўрқитган одамни қўлга олди. Жиноятчи 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди. Бу сўнгги бир ой ичида Украинада гаровга олиниш билан боғлиқ учинчи ҳолат.

“Террорчи тириклайин қўлга олинди. Портлаш бўлмади. Портловчи моддалар бўйича мутахассислар воқеа жойида ишламоқда. Сўнгра суд жараёни ва узоқ муддатли қамоқ жазоси”, – деб ёзди Ички ишлар вазирининг ўринбосари Антон Герашченко Фейсбук саҳифасида. СБУ шунингдек, қўлга олиш операцияси муваффақиятли бўлганини маълум қилди.

Фото: Facebook

Воқеа Опера театри ёнидаги “Леонардо” бизнес маркази биносида юз берди.

Олдинроқ Герашченко хабар қилганидек, банк ходимлари тушлик пайтида полицияга қўнғироқ қилган ва номаълум кимса сумкасида портловчи моддалар билан таҳдид қилаётганини айтган. Бўлим бошлиғи хонада қолди, қолганлар чиқиб кетишди. “Полиция вакиллари музокараларни бошлашди ва унга таслим бўлишни таклиф қилишди”, деб ёзади вазир ўринбосари.  

“Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик актини таҳдид қилган шахс – 25.03.1988 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Сухроб Рахманович Каримов, – деб айтди кейинроқ Герашенко, – ижтимоий тармоқ саҳифалари таҳлилига кўра у руҳий носоғлом одам. Унинг айтишича, сумкасида портловчи модда бор ва агар ўлдирилса, у портлаши мумкин, чунки оёқлари орасидан ўтган симлар детонаторга боғлаб қўйилган”.

Эркак унга жонли эфирга чиқиш имкониятини беришни талаб қилди.

Воқеа жойида бўлган гувоҳнинг сўзларига кўра, полиция чорраҳани тўсиб қўйган, бизнес маркази яқинида кўплаб полиция, тез ёрдам машиналари ва ўт ўчирувчилар бўлган.

Бу Украинада бир ой ичида гаровга олиш билан боғлиқ учинчи ҳолат.

Бир неча кун олдин Сухроб Каримов ўз вконтакте саҳифасида “жиҳод” эълон қилган. У Путин ва Рамзан Қодировни, Қиролича Елизаветани, барча сиёсатчиларни, судя ва прокурорларни, қўрқоқ арабларни, Исроил мулозимларини, ҳатто мусулмонларни ҳам ўлдиришга чақирган.

Антон Герашенконинг маълум қилишича, Ўзбекистон тарафи берган маълумотларга кўра, Сухроб Каримов 1998 йили руҳий касаллар шифохонасида “Олигофрения” диагнози билан рўйхатган олинган. “У шу пайтгача тинч ҳаёт кечирган, ҳеч қандай жиноий ишларга аралашмаган” дейилади баёнотда.

Тўғридан тўғри эфирда Каримов журналистларга ўзини “Мен Муқаддас Руҳман”, “Мен худоман” деб таништирган. Унинг айтишича, барча президентлар қўғирчоқ ва масхарабоздир. “Ҳеч қандай президент бўлиши керак эмас. Ҳамма президентлар – хоин. Украина фуқаролари учун қайси президент туриб берди?” деди у. 

Украина Хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, Сухроб Каримовдан ва савдо маркази биносидан портлатувчи моддалар топилмаган.

Шерзод Камалов 03.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Жаҳон

Швецияда Қуръон омма олдида ёқиб юборилди, Туркия бунинг оқибатидан огоҳлантирди

22.01.2023 404
Жаҳон

Ўзбекистон халқаро рейтингларда ўз ўрнини яхшиламоқда

28.12.2022 110
ЖаҳонСаломатлик

Телефонга тобелик ҳар икки боланинг бирида “цифровой аутизм” касаллигига олиб келмоқда

23.12.2022 695
Жаҳон

Туркия денгиз орқали Украинага электр энергияси етказиб бермоқчи

09.12.2022 84

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?