Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Медиатив келишув – низони ҳал қилиш калити
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Медиатив келишув – низони ҳал қилиш калити
Жамият

Медиатив келишув – низони ҳал қилиш калити

07.10.2022 359
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугунги кунда тадбиркорлар манфаатини кўзлаб кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, уларга қонуний енгилликлар бериш мақсадини кўзлаб имкониятлар бериш орқали янги иш жойлари яратиш ва шу орқали халқимизнинг турмушини янада яхшилашга қаратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк” манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “ААА” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси “БББ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан солидар тартибда кредит асосий қисмидан 2.000.000.000 сўм, 1.514.582.198 сўм кредит фоизи ундириш, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган даъвогар ва жавобгар ўртасида 31.05.2019 йилда имзоланган мол-мулкни баҳоси ҳақида келишув далолатномасига асосан жавобгарга 35.000.000.000 сўмга баҳоланган Бухоро шаҳрида жойлашган “бино”га қаратишни сўраган.

Суднинг 2022 йил 27 июндаги ажрими билан даъвогар манфаатида палатанинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириши қабул қилинган. Унга кўра, даъвогар жавобгар ва жавобгар МЧЖдан солидар тартибда кредит асосий қисмидан 37.761.099.876 сўм, ҳисобланган фоиздан 7.069.494.603 сўм ундиришни ва ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган даъвогар ва жавобгар ўртасида 31.05.2019 йилда имзоланган мол-мулкни баҳоси ҳақида келишув далолатномасига асосан 35.000.000.000 сўмга баҳоланган Бухоро шаҳрида жойлашган “бино”га қаратишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 130-моддасида суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашиши белгиланган.

Тарафларнинг илтимосномаси бўйича, низони келишув йўли билан ҳал қилиш мақсадида суддан кўмаклашишни сўраб мурожаат қилганликларини инобатга олиб, уларга суд томонидан қонунда белгиланган зарур муддат берилди.

Мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида 2022 йил 10 августда медиатор орқали медиатив келишув тузилган бўлиб, келишув даъвогар банк бошқарувчиси ва жавобгар раҳбари томонидан имзоланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин. 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилгани даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлади.

Суд томонидан қонуний асосларга кўра, тарафлар медиатив келишувга эришганликлари сабабли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилди. Оқибатда эса, даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида тўланиши лозим бўлган давлат божи суммаси тадбиркор ихтиёрида қолди, шу билан бир қаторда гаров мулки бўлган бино ҳам унинг тасарруфида қолди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, тадбиркорга келишувга эришиш учун қонунда белгиланган тартибда имкон бериш орқали ортиқча харажатлар қилинишининг олди олинди.

Зеро Қонун инсофли ва интизомли тадбиркорларни қўллаб қувватлайди.

Дилшод Чориев,

Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси

ХЕШТЕГ: #Медиатив келишув, #низо
Шерзод Камалов 07.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 214
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 627
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 310

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?