Президент фармонига асосан меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестри жорий этилади.
2022 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 январга қадар Реестрга киритилган ҳудудлардаги умумий ходимлари сони камида 10 нафар бўлган ва уларда ишловчи хотин-қизларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган кичик тадбиркорлик субъектларига:
- Реестрга киритилган ҳудудда жойлашган объектлар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 50 фоиз имтиёз қўллаган ҳолда ҳисобланади;
- уларда ишловчи хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ 1 фоизлик ставкада ҳисобланади;
- бюджет ташкилотларига йиллик умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 750 бараваригача бўлган маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилади;
- улар томонидан кўчмас мулк ижарага олинганда имтиёзлар берилади.