Президент қарорига мувофиқ лабор-мигратион дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган тарзда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсация тўланади.
Бунда:
- хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда – БҲМ 3 бараваригача миқдорда (900 минг сўм, 2022 йил 1 июндан);
- йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМ 2 бараваригача миқдорда (600 минг сўм, 2022 йил 1 июндан);
- ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМ 5 бараваригача миқдорда (1 млн 500 минг сўмгача, 2022 йил 1 июндан) тўланади.