Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Меҳнат ҳуқуқининг моҳияти ва вазифалари
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Меҳнат ҳуқуқининг моҳияти ва вазифалари
Бухоро

Меҳнат ҳуқуқининг моҳияти ва вазифалари

19.12.2022 49
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ушбу мақолада меҳнат ҳуқуқининг моҳияти ва вазифалари борасидаги қарашлар, фикр ва мулоҳазалар, шунингдек унга оид қонунлар ўрганилган. 

Бозор иқтисодиёти соҳасидаги муносабатлар ривожланаётган даврда ижтимоий меҳнат муносабатларини эскича, бюрократик усуллар билан тартибга солиш мумкин эмаслиги сабабли ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида янги, тез ўзгариб бораётган шароитларни ўзида акс эттирувчи меҳнат қонун ҳужжатлари юзага кела бошлади ва унда янги тамойиллар, янгича қарашлар ифода этилади.

Меҳнат ҳуқуқи – ҳуқуқ соҳалари орасида етакчи ўрин тутади. Меҳнат ҳуқуқи меҳнат бозори фаолияти натижасида юзага келувчи, ёлланма меҳнатни қўллаш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш оқибатида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни тартибга солади.

Моддий ва маьнавий бойликлар яратиш жараёнидаги ижтимоий муносабатлар объектив хусусиятга эга ва барча шаклда меҳнат фаолиятига тааллуқли. Бунда биргаликдаги меҳнат фаолияти ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги кишилар томонидан ишлаб чиқариш қуроллари ва воситаларига таьсир этишга оид алоқалар сифатида баҳоланиши лозим.  Бундай алоқалар ҳар доим ташкилий тусга эга ва жамоа бўлиб ишлашнинг муайян қоидаларини ўз ичига олади. Меҳнат ҳуқуқи билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар орасида меҳнат муносабатлари, яъни ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, бошқарув жараёнидаги меҳнат кооперацияси асосида ташкил қилинган меҳнатга оид ижтимоий муносабатлар етакчи ўринни эгаллайди.

Меҳнат ҳуқуқининг энг муҳим қонунияти вазифаларнинг гармоник уйғунлигидан, уларнинг бирлигидан иборат. Умуман олганда, меҳнат ҳуқуқи иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ғоявий-тарбиявий вазифаларни бажаради. Жумладан:

1)       иқтисодий вазифаси – ишлаб чиқаришга таьсир ўтказиш орқали;

2)       сиёсий вазифаси – ишлаб чиқариш жараёнида ходимларнинг ижтимоий – сиёсий фаоллигининг ошишида;

3)       ижтимоий вазифаси – меҳнат қилиш ҳуқуқининг эркинлигини таъминлашда;

4)       ғоявий-тарбиявий вазифаси – ижтимоий меҳнатнинг такомиллашуви ҳамда ходимларни маънавий-маърифий тарбиялаш кабиларда намоён бўлади.

 Меҳнат қонунчилигининг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 2-моддасида назарда тутилган бўлиб, унга мувофиқ: «Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эьтиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилишини, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таьминлайди, меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда барча аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади.

Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, инсон ҳуқуқларини таьминлаш соҳасида халқаро андозалар даражасига эришиш асосий вазифалардан бири қилиб белгилади, зероки тараққиётимиз ва ислоҳотларимизнинг бош мақсади фуқароларимиз учун муносиб турмуш шароитини таъминлашдан иборат.

Лукмон Кадиров,

Бухоро вилоят судининг раиси

Илхом Джураев,

Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл

туманлараро судининг раиси  

Шерзод Камалов 19.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Пойтахтда “Пробка”ларни камайтириш ва ҳаракатни тартибга солиш бўйича махсус қарор имзоланди
Бухоро
Президент Администрацияси раҳбари шахсан Экология қўмитасида охирги 10 кун ичида иккинчи марта йиғилиш ўтказди
Бухоро
2026 йили қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?
Бухоро
ОТМлар талабаларга моддий ёрдам бериши мумкин бўлади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Пойтахтда “Пробка”ларни камайтириш ва ҳаракатни тартибга солиш бўйича махсус қарор имзоланди

06.12.2025 31
Бухоро

Президент Администрацияси раҳбари шахсан Экология қўмитасида охирги 10 кун ичида иккинчи марта йиғилиш ўтказди

03.12.2025 27
Бухоро

2026 йили қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?

26.11.2025 32

ОТМлар талабаларга моддий ёрдам бериши мумкин бўлади

24.11.2025 72

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?