Бюро органлари томонидан амалга оширилаётган мажбурий ижро ҳаракатлари “қонунга итоаткорлик”, “қонунни ҳурмат қилиш ва сўзсиз риоя этиш” принципларига асосланган.
Суд қарорларига асосан қарздорликни ундириш Мажбурий ижро бюроси органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва бу борада муайян ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 октябрь кунидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Ромитан туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан ундирувчи “Бухоро саноат” МЧЖ фойдасига 927.573.706 сўм асосий қарз, 92.757.370 сўм пеня, олдиндан тўланган 12.468.746 сўм давлат божи ва 24.00 сўм почта ҳаражати, жами 1.032.823.823 сўм ундириш белгиланган.
Тарафларнинг ўзаро келишувга кўра суд ҳужжатида кўрсатилган жами қарздан 488.683.280 сўми ундирувчига тўлаб берилган бўлсада, турли важлар рўкач қилиниб, қарзнинг қолган 544.140.543 сўм қисми тўланмасдан келинган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига 14.03.2023 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Қарздорга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Давлат ижрочиси Н.Ярашов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “Ромитан туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли бўлган “LASETTI” русумли автомашина жорий йилнинг 30 март куни белгиланган тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Қарздорлик белгиланган муддат давомида бартараф қилинмаган тақдирда, автомашина баҳоланиб,“E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариши ҳақида қарздор расман огоҳлантирилган.
Келгусида, автомашина сотувидан тушган маблағлар ҳисобидан қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Ҳозирда, ижро ҳаркатлари давом эттирилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси
МЧЖ фойдасига қарз ундириш чоралари кўрилди
Фикр билдириш
Фикр билдириш