USD10 487.53–0.12%
RUB142.13–0.48%

Мажбурий ижро бюроси томонидан давлат ва юридик шахслар фойдасига қарздорлик маблағларини ундириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

 Мажбурий ижро бюроси томонидан давлат ва юридик шахслар фойдасига қарздорлик маблағларини ундириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва бошқа моддалари билан судланган Сурайё Самандаровадан давлат фойдасига 33 млн. 450 минг сўм жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иши юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижрога қаратилган.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - image-214.png

Қарздорга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий бажаришлик учун муддат берилган. Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42(1)–моддасига асосан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларига вақтинча чеклов ўрнатилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздордан тегишли тўлов ҳужжатларига асосан 33 млн. 450 минг сўм жарима тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати амалдаги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

МИБ Бухоро шаҳар бўлими

давлат ижрочиси

Бекзод Амонов

МИБ қарздорликни ундириш чораларини кўрмоқда

Кўпчилик яхши билади, суд қарори (ажрими) билан қарздорликни ундириш МИБ асосий вазифаларидан биридир.

Бу борада, Бюро органлари томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси томонидан давлат ва юридик шахслар фойдасига қарздорлик маблағларини ундириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 05.11.2020 йилдаги С.Зоировдан Б.Мўминова  фойдасига 92,9 млн. сўм қарз ундириш тўғрисида ижро ҳужжати МИБ Жондор туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42прим1-моддасига асосан қарздор С.Зоировнинг четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган ва автомашинасига тақиқ солинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор С.Зоировдан 92,9 млн .сўм қарздорлик пуллари ва 4,6 млн. сўм ижро йиғими ундирилиши таъминланиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.

-Когон шаҳар бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 06.10.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан умумий мулкдаги улуш ҳисобидан қарздор С.Хасановдан ундирувчи Ҳ.Болтаева фойдасига 88,8 млн. сўм,

 -Бухоро шаҳар бўлими томонидан ФИБ Ромитан туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор З.Рафиевадан ундирувчи К.Рафиев фойдасига 19,6 млн. сўм ундириб берилиши таъминланди.

МИБ Бухоро вилоят бошқармаси

МИБ: Ўрмон хўжалигидан қарздорлик ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Қоракўл туман бўлими давлат ижрочилари томонидан давлат ва юридик шахслар фойдасига қарздорлик маблағларини ундириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Хусусан, бўлим иш юритувида Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигидан “ILG’OR PAXLAVON SAVDO” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 43,2 млн. сўм ва 30,8 млн. сўм давлат божи ундириш белгиланган. Давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Қарздорликларни бартараф этиш бўйича ихтиёрий муддат берилган бўлсада, қарздор Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигидан томонидан суд қарори ижроси бажарилмаган.

Мажбурий ижро бюроси томонидан давлат ва юридик шахслар фойдасига қарздорлик маблағларини ундириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Давлат ижрочиси томонидан берилган огоҳлантиришларга қарамасдан, ўрмон хўжалиги раҳбари томонидан ижро ҳужжати талаблари бажарилмаганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 198 прим 2-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида, яъни 2.230.000 сўм жарима тайинланган.

Бюронинг Қоракўл тумани бўлими томонидан юқоридаги қарздорликларни ундириш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва бунинг натижасида қарздор Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигидан ундирувчи “ILG’OR PAXLAVON SAVDO” МЧЖ фойдасига 43,2 млн. сўм қарздорлик, 30,8 млн. сўм давлат божи ва 2.230.000 сўм жарима суммалари тўлиқ ундирилган. Ижро ҳужжатлари амалда тамомланган.

МИБ Қоракўл бўлими

давлат ижрочилари

Умиджон Болтаев

Комилжон Тўраев

Мавзуга оид