Соя-салқин жойда кун давомида ёпиқ ойналар билан қолдирилган автомобилда 400-800 мг. миқдорида бензол тўпланади. Агар у очиқ қуёш остида, 16 даражадан юқори ҳарорат остида қолдирилган бўлса, бензол кўрсаткичи янада ошади. Унинг миқдори меъёрий кўрсаткичдан 40 баробар зиёда, яъни 2000-4000 мг.га етади.
Ёпиқ ойнлаи машина кетаётган одамлар маълум бир миқдорда бензол ютиб кетишади. Бензол — буйрак, суяк ва жигарга зарар келтирадиган заҳар тури ҳисобланади. Энг ёмони организмни бу заҳардан тозалаш жудаям қийин. Автомобиллар қўлланмасида, кондиционер қўшгандан сўнг, ойналарни икки дақиқа мобайнида очиб қўйиш кераклиги, эслатиб ўтилган. Аммо нега бундай қилиш лозимлиги ҳақда сўз кетмаган. Шунда ҳам бу маслаҳатни фақатгина энг зўр автомобиллар қўлланмасида учратиш мумкин.
Тиббий асослар эса шундай дейди:
Тадқиқотлар тасдиқлашича, кондиционер ҳавони совитишни бошлаганда, иссиқ ҳавони чиқариб ташлаш учун бутун иссиқликни пластикка беради. Натижада ҳавода ракни чақирувчи бензол пайдо бўлади. Бунинг олдини олиш учун эса ойналарни бир неча дақиқада очиқ ҳолатга келтириш ўта аҳамиятлидир.
Машинани ўт олдирганиз ҳамоно дарров кондиционерни қўшманг!
Бундан олдин ойналарни очиб қўйиш, бироз ўтиб эса кондиционерни қўшиш мумкин. Машинани ўт олдиргандан кейин ҳам ойналарни бир неча дақиқага очиб қўйган афзал. Бензиндан ҳавога чиқадиган углеводородлар ҳам инсон саломатлиги учун ўта хавфли ҳисоблананди.
Шунчаки бу ишингиз билан, нафақат ўзингизни, балки яқинларингиз, дўстларингиз ва бегоналарнинг ҳам ҳаётини сақлаб қолаётганингиз ҳақида ўйланг. Бу маълумотни яқинларингиз билан бўлишиш ҳам унчалик қийин эмас. Бу ишни ҳозироқ бошланг.