Марказий банк ўзгарувчан об-ҳаво гўштнинг нархи ошишига таъсир қилиши мумкинлигини маълум қилди

 Марказий банк ўзгарувчан об-ҳаво гўштнинг нархи ошишига таъсир қилиши мумкинлигини маълум қилди

Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш йиғилиши бўйича маълумотномасини эълон қилди.

Унга кўра, товарлар нархлари ўзгаришига, жаҳон бозорида ўсимлик ёғи, шакар ва гўшт маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада ошиши, қиш-баҳор мавсумида кузатилган ўзгарувчан об-ҳаво шароитларида мева ва сабзавотлар ҳосилининг кечикиши ва аввалги йилларга нисбатан кам бўлиши кутилаётганлиги таъсир кўрсатган.

Шунингдек, йил бошидан бери кузатилаётган ўзгарувчан об-ҳаво шароитлари чорва озуқаси нархларига ва такрорий сабзавот экинларини экиш жараёнига таъсир кўрсатиб, гўшт маҳсулотлари ва сабзавотлар нархларига оширувчи босим кўрсатиши мумкин.

Мавзуга оид