Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор ва унинг натижалари
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Спорт > Мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор ва унинг натижалари
Спорт

Мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор ва унинг натижалари

05.10.2021 88
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Спорт бу – соғлик, спорт бу – ёшлик, у шаҳду-шижоат, баркамоллик ва етуклик демакдир. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради. Турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олади. Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Бу соҳада эришилган ютуқлар мамлакатни дунёга танитади, барчамизга ғурур-ифтихор бағишлайди. Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, айни вақтда, мамлакатимизда жисмоний жиҳатдан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги туб ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Бунинг натижасида спортчиларимиз жаҳон ареналарида юқори натижаларни қўлга киритиб, мамлакатимиз байроғини юксакларга кўтармоқдалар. “Токио – 2020” Олимпия ўйинларида мамлакатимиз жамоаси 200 дан зиёд давлатдан келган энг кучли спортчилар орасида умумжамоа ҳисобида – ўттиз иккинчи, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида – иккинчи, Марказий Осиёда эса – биринчи ўринни эгаллади. Бу чиндан ҳам ўзбек спорти тарихидаги улкан натижадир. Паралимпиячиларимиз ҳам юксак матонат ва маҳорат кўрсатиб, XVI Паралимпия ўйинларида 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалига сазовор бўлишди. Умумий ҳисобда мамлакатимиз жамоаси 160 дан зиёд давлатлар ўртасида ўн олтинчи, Осиё қитъаси ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари орасида тўртинчи, Марказий Осиёда эса биринчи ўринни эгаллади. Яна бир эътиборли томони, шу 19 та медалнинг 11 тасини спортчи қизларимиз қўлга киритишди. Бундан кўриниб турибдики, мамлакатимизда хотин-қизлар спортига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Президентимиз Фармонига мувофиқ, барча спортчилар ва уларнинг мураббийлари пул мукофотлари билан тақдирландилар. Фахрий унвон, орденларни шахсан президентдан қабул қилиб олиш мамлакатимизда спортга қаратилган эътиборнинг яққол намоёндасидир.

Рахмонов Рауф Расулович,
Бухоро давлат университети
Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси доценти

Раҳимбоев Рустам Абдураҳмон ўғли,
Бухоро давлат университети
Жисмоний маданият факультети 2-босқич талабаси

Шерзод Камалов 05.10.2021
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Спорт

Қатар ЖЧ учун 220 миллиард доллар сарфлаган. Бу тарихдаги энг қиммат мусобақа

20.11.2022 88
БухороЖамиятСпорт

Вобкентда “Биз спортни севамиз” деб номланган веломарафон тарғибот тадбири бўлиб ўтди

15.09.2022 257
БухороСпорт

Когонда кўзи ожиз болалар ўртасида мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди

14.09.2022 231
Спорт

46-WorldSkills танловининг Евросиё босқичида бухоролик ўқувчи ғолиб бўлди

13.09.2022 278

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?